Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
АҚШ Ўзбекистонга автомобилдаги контрабанда ашёларини қидириш ва аниқлашга мўлжалланган воситалар тўпламини тақдим этди
130
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил май ойида Америка Қўшма Штатларига амaлга оширган расмий ташрифи доирасида «Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари: стратегик шериклик янги даврининг бошланиши» деб номланган Қўшма баёноти қабул қилинган.

Мазкур Баёнот асосида ҳозирда иккала давлат ўртасида турли соҳаларда, хусусан божхона соҳасидаги ўзаро муносабатлар янада мустаҳкамланмоқда.

2019 йилнинг 23 октябр куни Давлат божхона қўмитасида АҚШ Давлат департаментининг “Экспорт назорати ва чегаралар хавфсизлиги” (EXBS) дастурининг маслаҳатчиси, жаноб Н.Каваллеро билан учрашув бўлиб ўтди.   

Учрашув доирасида Давлат божхона қўмитасига автотранспорт воситаларининг кўз илғамас бўшлиқларида олиб ўтилиши мумкин бўлган контрабанда аёшларини қидириш ва  аниқлашга мўлжалланган 23 та “СТ-40” инспекцион кўрик воситалари тўпламлари беғараз кўмак сифатида тақдим қилинди.

Таъкидлаш жоизки, ҳозирга қадар ушбу дастур доирасида давлат божхона хизмати органларига умумий қиймати қарийб 5 миллион АҚШ долларига тенг техник воситалар тақдим этилган, шунингдек республика бўйича ва хорижда бўлиб ўтган 30 дан ортиқ семинар, тренинг, конференция ва бошқа ўқув тадбирларида Давлат божхона қўмитасининг 200 нафардан ортиқ ходимларининг иштироки таъминланган. 

Учрашув якунида 20 йилдан ортиқ вақт давомида амалга оширилган  дастурлари доирасида божхона органларининг салоҳиятини оширишда кўрсатиб келинаётган техник ёрдам учун меҳмонларга миннатдорчилик билдирилди.    

26.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг