Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши курашиш мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди
73
Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, ушбу иллатга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга уларга имкон берувчи сабабларни бартараф этишга доир чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш давр талаби эканлиги барчамизга маълум.
Коррупцияга қарши курашиш мавзусида давра суҳбати  бўлиб ўтди

Жумладан, Хоразм вилояти божхона бошқармасининг тегишли бўлим, гуруҳ ва божхона пости ходимлари томонидан ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари, шунингдек, таълим муассасалари, маҳалла фуқаро йиғинларида, чегара ҳудудларида яшовчи аҳоли ўртасида ташкил этилаётган учрашувларда айнан коррупция иллатига қарши курашиш мавзусига эътибор қаратилмоқда.

Айни шу мавзуга қаратилган навбатдаги учрашув “Урганч” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида Ўз хавфсизлик гуруҳи ходими Х.Турдибоев томонидан ўтказилди.

Тадбирда, божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисларни ҳалол ишлашга ва салбий ҳолатларга йўл қўйилишининг олдини олиш юзасидан тегишли тушунтиришлар берилди.

Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоблар олишди.

Тадбир сўнгида Давлат божхона қўмитасининг узлуксиз фаолият юритувчи қисқа 11-08 ҳамда Хоразм вилоят божхона бошқармасининг (62) 224-59-20  рақамли ишонч телефони орқали божхона қонунчилиги бузилишига доир ҳолатлар юзасидан хабар беришлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

26.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг