Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қашқадарёда ип-калава экспорт қилинмоқда
896
Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида вилоятдаги мавжуд корхоналарга борилиб, тадбиркорларга яқиндан амалий ёрдам кўрсатилмоқда.
Қашқадарёда ип-калава экспорт қилинмоқда

Бу борада навбатдаги учрашув Қарши шаҳрида фаолият юритаётган “Sulton tex group” хусусий корхонасида ташкил этилди ва корхона вакилларига божхонада яратилган қулайликлар тўғрисида батафсил тушунтиришлар берилди.

Энг сўнгги технологиялар билан жиҳозланган мазкур корхона пахта толасидан сифатли ип-калава маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Корхона бугунги кунда вилоятдаги уч юз нафар ёшларни иш билан таъминлаган бўлиб, кунига 27 тонна маҳсулот тайёрланмоқда. Қувонарлиси, маҳсулотнинг асосий қисми экспортга йўналтирилмоқда. Маҳсулотлар асосан, Туркия, Молдава, Эрон, Полша давлатларига экспорт қилинмоқда.

Олинган маълумотларга кўра, корхона томонидан жорий йилнинг ўтган даврида қиймати 6 миллион 350 минг АҚШ долларилик маҳсулот экспорт қилинган.

- Вилоятнинг экспорт салоҳиятини ошириш, шунингдек корхона томонидан тайёрланган маҳсулотларни тезкорлик билан экспортга жўнатиш мақсадида божхона рамийлаштирувини ҳар куни 24 соат давомида амалга оширмоқдамиз, - дейди “Насаф” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости бошлиғи Ғани Бозоров. - Бу борада Давлат божхона қўмитаси томонидан жорий этилган электрон дастурлар бизга ва тадбиркорларга қўл келмоқда. Сабаби, барча божхона расмийлаштирув жараёнлари электрон тарзда масофадан туриб амалга оширилмоқда.

Дарҳақиқат, келгусида мазкур корхонанинг 2-босқич қурилиш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, қарийб 4,5 миллион АҚШ долларилик маблағ ажратилган. Бу эса ишлаб чиқариш ҳажмининг ортишига ҳамда юздан ортиқ фуқароларни иш билан таъминлашга олиб келади. 

Учрашув якунида тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган барча саволларига божхона масъул ходимлари томонидан жавоб олдилар.

Қашқадарё вилоят

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

10.08.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг