Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қамишдан тайёрланган маҳсулот экспорт қилинмоқда
62
Мамлакатимизда бугунги кунда тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш ва либераллаштириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш, маҳсулотларимиз экспорт салоҳиятини ошириш, экспорт ва инвестициянинг тўлақонли ривожига тўсқинлик қилаётган ғовларни, бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, улар фаолиятининг давлат томонидан қўллаб-қувватланишини янада такомиллаштириш, маҳаллий маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш, тадбиркорларга қулай шарт-шароит яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, янги ишлаб чиқриш тармоқларини жорий қилиш ва ишчи ўринларини яратиш борасида муҳим ислоҳотлар ўтказилмоқда.
Қамишдан тайёрланган маҳсулот экспорт қилинмоқда

Сурхондарёлик тадбиркорлар 2017 йилдан бошлаб, қамишдан ёғоч қириндили плиталар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишди. Бу каби тадбиркорларга хориждан қиймати 2,5 миллион АҚШ доллари қийматидаги технологиялар келтирилди. Бу жараёнда эса божхона тўловларидан 3 миллиард сўмлик имтиёзлар қўлланилди. Натижада 250 нафар доимий, 2 минг нафардан зиёд мавсумий иш ўринлари шакллантирилди.

Энг муҳими, шу вақтга қадар асосий қисми хориждан импорт қилинган бу турдаги қурилиш материаллари энди ўзимизда ишлаб чиқарилади. Муҳими, сифатли ва арзон.

2017-2018 йиллар давомида Афғонистон ва Тожикистонга 345 минг тоннадан ортиқ ДСПлар экспорт қилинди.

28.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг