Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона институти курсантлари “Мен сайловга тайёрман!” республика танловининг туман босқичи ғолиби бўлишди
93
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг қўшма қарорига асосан Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида жойлашган Олий таълим муассасалари ўртасида "Мен сайловга тайёрман!" Республика танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.
Божхона институти курсантлари “Мен сайловга тайёрман!” республика танловининг туман босқичи ғолиби бўлишди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Шайхонтоҳур туман Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан ташкил қилинган тадбирда Тошкент кимё технологиялари институтининг "Кимёгар", Давлат божхона қўмитаси Божхона институтининг "Юристконсульт", Ўзбекистон давлат консерваториясининг "Фемида", Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг "Академия" ҳамда Тошкент архитектура ва қурилиш институтининг "Истиқбол меъморлари" жамоалари ўзаро беллашдилар. Ушбу танловда олий таълим муассасалари жамоалари сайлов қонунчилигига оид билимларини синовдан ўтказишга қаратилган шартлар асосида беллашув олиб бордилар.

Танлов натижаларига кўра танловнинг туман босқичида Божхона институти курсантлари фахрли I ўринни қўлга киритиб, танловнинг Тошкент шаҳар босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.

 Танлов орқали ҳар бир жамоа иштирокчилари ўзларининг Сайлов ҳақидаги билим кўникмаларини янада оширишди ва бир бирлари билан тажриба алмашишди.

28.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг