Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона тўловларини четлаб ўтишга бўлган уриниш фош бўлди
233
Божхона тўловларидан бўйин товлаш мақсадида божхона назоратини четлаб ўтишга уриниш ҳолатларига қарши божхоначилар томонидан самарали кураш олиб борилмоқда.
Божхона тўловларини четлаб ўтишга бўлган уриниш фош бўлди

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Чуқурсой” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан хориждан пойтахтимизда фаолият юритаётган корхона номига келган “Уй-рўзғор буюмлари” товарлари божхона кўригидан ўтказилди.

Текширув давомида, юклар орасида ҳужжатларда кўрсатилганидан ортиқча бўлган, умумий қиймати 7,2 миллион сўмлик 240 дона “Зираворлар учун шиша идиш” товарлари борлиги аниқланди.

Шунингдек, “Сергели” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан  хориждан  яна бир корхона номига келган товарлар божхона кўригидан ўтказилганида, божхона юк декларацияси ва юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча бўлган, умумий қиймати 20 миллион сўмлик 250 метр “Кимёвий толали мато” ҳамда ҳужжатларда кўрсатилмаган  9 дона “Кўрпа” товарлари борлиги аниқланди.

Яна бир шунга ўхшаш ҳолатда, мазкур божхона пости ходимлари томонидан корхона номига  хориждан  келган юкларни божхона кўригидан ўтказиш давомида, божхона юк декларациясида ҳамда  юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча бўлган, умумий қиймати 16,7 миллион сўмлик жами оғирлиги 1093 кг бўлган турли ўлчамдаги “металл профиль” товарлари борлиги  маълум бўлди.

Ҳисоб-китобларга кўра, ушбу товарлар учун божхона тўловлари 5 миллион сўмни ташкил этди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

29.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг