Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
39 480 дона трамадолни ташлаб қочишга уриниш наф бермади
236
Юртимизга инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи ва мамлакатимизда муомаласи чекланган дори воситаларининг ноқонуний олиб кирилишга бўлган уринишларга қарши божхоначилар томонидан кескин кураш олиб борилмоқда.
39 480 дона трамадолни ташлаб қочишга уриниш наф бермади

Жумладан, Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ва Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ДХХ Давлат чегараларини ҳимоя қилиш қўмитаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида “трамадол” дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Тезкор тадбир давомида, Келес шаҳри марказий стадиони яқинида турган “Матиз” русумли транспорт воситаси ёнига тезкор гуруҳ ходимлари яқинлашганида, ҳайдовчи уларни пайқаб қолиб, автомашинасидаги қутини ерга улоқтириб, қочишга уринади. 

Тадбир давом эттирилиб, ҳайдовчи тўхтатилди. Аниқланишича, фуқаро Х.Ш. улоқтирган қутида жами 39 480 дона “Трамадол ланнахер 50 мг.” дори воситаси борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

29.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг