Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди
67
Божхона соҳасидаги мурожаатлар сонини қисқартириш ва ўз навбатида амалдаги қонунчилик талабларини мурожаат қилингунга қадар кенг жамоатчиликка етказиб бориш мақсадида Фарғона вилояти божхона бошқармаси томонидан вилоятнинг чекка ҳудудларига чиқиб очиқ мулоқот семинарлари ташкил этилди.
Ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари билан  очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Навбатдаги очиқ семинарда Қува туманида фаолият кўрсатувчи ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари, маҳаллий ҳокимликлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Ташкил этилган тадбирда Фарғона вилояти божхона бошқармасига 2019 йилнинг ўтган даврида мобайнида вилоят худудида фаолият олиб бораётган тадбиркор ва фуқаролар томонидан божхона органларига қилинган мурожаатлари таҳлили, энг кўп кўтарилган масалалар бўйича божхона назорати ва расмийлаштируви тартиби, имтиёзлар қўллаш билан боғлиқ маълумотлар ҳамда бугунги кунда божхона тизимда коррупция омилларига қарши курашишда олиб борилаётган ишлар, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бўйича батафсил тушунтиришлар берилди.

Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида саноатни жадал ривожлантириш, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш ва кўламини кенгайтириш масалаларига бағишлаб 2019 йил 17 сентябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлардан келиб чиқиб, вилоятда саноатни янада ривожлантириш, маҳаллийлаштиришни амалга ошириш, саноат тармоқларида кооперация алоқаларини жадаллаштириш ва импортни оптималлаштириш масалалари ҳам атрофлича муҳокама қилинди.

Шу билан бирга йиғилиш иштирокчиларини қизиқтирган саволлари юзасидан зарур маълумотлар етказилди.

28.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг