Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Товар моддий бойликларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
153
Божхона органлари томонидан товар моддий бойликларининг ноқонуний айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Товар моддий бойликларининг ноқонуний айланмасига  чек қўйилди

Жумладан, Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказди.

Тезкор тадбир давомида кузатувга олинган фуқаролар Ж.А., С.О. ҳамда М.Ш.лар тўхтатилиб, уларнинг юклари белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу шахсларга тегишли бўлган сумкаларда умумий қиймати 51 миллион сўмлик 600 дона шампунь ва 2402 дона гигиеник дезодарантлар борлиги аниқланди.

Шунингдек, тадбир давомида яна бир қонунбузарнинг қинғир қилмиши фош этилди.

Дўстлик туманида ҳаракатланиб кетаётган, тезкор кузатувга олинган “Исузи” русумли юк автоулови тўхтатилиб белгиланган тартибда холислар иштирокида назоратдан ўтказилди.

Натижада, автомашина юкхонасида фуқаро Б.Н.га тегишли бўлган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, умумий қиймати 62,3 миллион сўмлик 49 дона телевизорлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

30.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг