Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Соатларни яширинча олиб ўтишга уриниш панд берди
124
Товар моддий бойликларни юртимизга ноқонуний йўллар билан олиб ўтишга бўлган уринишлар божхона органлари томонидан ўз вақтида бартараф этилмоқда.
Соатларни яширинча олиб ўтишга уриниш панд берди

“Доут-ота” чегара божхона пости орқали мамлакатимизга пиёда кириб келган фуқаро Ж.И.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва унинг юклари белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, ушбу фуқаро божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилмасдан, умумий қиймати 24 миллион сўмлик 24 дона қўл соатларини мамлакатимизга ноқонуний олиб кираётганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

30.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг