Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Психотроп дори воситалари тўхтатилиб қолинди
115
Божхона органлари ходимлари томонидан психотроп моддаларнинг юртимизга ноқонуний олиб кирилиши ҳамда олиб чиқилишининг ўз вақтида олди олинмоқда.
Психотроп дори воситалари тўхтатилиб қолинди

Хусусан, Қашқадарё вилоятидаги “Қарши-Керки” чегара божхона пости орқали қўшни Туркманистон Республикасига ҳаракатланаётган чет давлат фуқароси С. А. нинг ҳаракатлари божхона ходимлари эътиборини тортди ва унинг қўл юклари рентген аппарати ёрдамида божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, ушбу шахс декларацияламасдан ва божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилмасдан, полиэтилен пакетга яширган ҳолда 50 дона “Циклодол” психотроп таблеткаларини олиб ўтаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

30.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг