Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сифати кафолатланмаган дори воситаларини ғайриқонуний айланмасига чек қўйилди
86
Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхоначилар томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Сифати кафолатланмаган дори воситаларини ғайриқонуний айланмасига чек қўйилди

Жумладан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбири натижасида яна бир қинғирлик фош этилди.

Тезкор тадбир давомида кузатувга олинган фуқаро Ш.Х. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашина белгиланган тартибда тўхтатилиб, назоратдан ўтказилди.

Натижада, автомашинада тегишли ҳужжатлари бўлмаган ва сифати кафолатланмаган  умумий қиймати 21,3 миллион сўмлик 180 қути “Хилак форте”, 2500 дона таблетка “Конкор” ҳамда 1470 дона таблетка “Утрожестан” номли дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

 

30.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг