Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Абдулла Қодирий таваллудининг 125 йиллиги божхона институтида муносиб нишонланди
87
Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтида ўзбек романчилигининг асосчиси, маърифатпарвар адибимиз Абдулла Қодирий таваллудининг 125 йиллиги муносабати билан ижодий кеча ташкил этилди.
Абдулла Қодирий таваллудининг 125 йиллиги божхона институтида муносиб нишонланди

Тадбирда филология фанлари доктори, профессор Баҳодир Каримов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир  Ахтам Қулийлар иштирок этишди.

 Тадбир аввалида “Янги аср авлоди” нашриёти билан ҳамкорликда ўзбек ва жаҳон адабиётининг сара асарлари жой олган китоб ярмаркаси ташкил этилди.

Юртимизда Абдулла Қодирий асарлари кириб бормаган бирорта ҳам хонадон бўлмаса керак. У фақат ўзбек халқининг эмас, балки туркий халқларнинг ҳам севимли адиби, озодлик ва истиқлол куйчисидир. Адиб қисқа умр кўрган бўлсада, у узоқ яшаб келаётган янги давр адабиёти ва  ўзбек романчилигини бошлаб берган, унинг асарлари халқнинг қалбига ҳуррият, маърифат нурлари билан кириб борган.

Тадбирда сўз олган адабиётшунос олимлар Абдулла Қодирийнинг маънавий жасорати, ўзи яшаб ижод қилган давр силсилалари, халқ дардини ўз асарларида ёритиши ва шу жасорати туфайли сиёсий тазйиқлар остида қолгани тўғрисида фикрлар билдириб, бугун ёш авлодни ўз халқига муносиб, Ватанпарвар, халқпарвар этиб тарбиялашда адиб ёзиб қолдирган асарлар ва ундаги ғояларнинг ўрни беқиёс эканлигини таъкидлаб ўтдилар.

30.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг