Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жамиятимизни коррупциядан ҳимоя қилиш энг муҳим вазифа!
43
Фарғона вилояти божхона бошқармасида Ўз хавфсизлик гуруҳи ходимлари томонидан “Коррупция – ҳалокатга йўл” мавзусида шахсий таркиб билан профилактик давра суҳбати ташкил этилди.
Жамиятимизни коррупциядан ҳимоя қилиш энг муҳим вазифа!

Тадбирда тадбиркорлар билан кенг жамоатчилик вакиллари иштироки ҳам таъминланди.

Йиғилишда асосий мавзу юзасидан, коррупция, яъни мансабдор шахслар ўзларига берилган ҳуқуқлар ва ҳокимият ваколатларидан шахсий манфаатлари йўлида фойдаланишларида ифодаланувчи ҳолатларнинг салбий оқибатлари тўғрисида божхона хизмати майори Ойбек Қодиров томонидан профилактик суҳбат олиб борилди.

Дарҳақиқат, жамият хавфсизлиги ва барқарорлигига таҳдид солувчи коррупция омили амалга оширилаётган ислоҳотларга қаршилик кўрсатиш ифодаси бўлиши билан бир қаторда жамиятнинг маънавий-ахлоқий асосларини ҳам емиради.

Коррупциянинг ижтимоий хавфлилиги шундаки, – бу иллат мансабдор шахсларнинг жиноятчилар билан тил бириктириши натижасида жамиятнинг сиёсий ва иқтисодий инқирозгача юз тутишига сабаб бўлиши мумкин. Бундай хавфли қилмиш давлат ва жамият хавфсизлигига таҳдид соладиган уюшган жиноятчилик, терроризм ва бошқа ҳодисалар илдиз отиб, гуллаши учун шароит яратиб беради. Давра суҳбати давомида, ҳуқуқий-демократик, эркин фуқаролик жамиятини барпо этиш жараёнида коррупция, жиноятчилик, сингари глобал иллатларга қарши курашиш, уларнинг олдини олишда фақатгина ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ёки давлат ташкилотларига таяниб қолмаслик, балки улар билан ҳамкорликда жамоатчилик назоратини кучайтириш кераклиги тўғрисида ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Шунингдек, тадбирда божхона органларида ижтимоий тадқиқотларни ўтказиш тартиби доирасида тадбиркорлик субъектлари вакиллари ўртасида аноним сўровномалар ҳам ўтказилди. 

Шу ўринда коррупцияга барҳам бериш, божхона қонунбузилишига оид ҳаракатлар аниқланган тақдирда фуқаролар Давлат божхона қўмитасининг қисқа рақамли 11-08 ҳамда Фарғона вилояти божхона бошқармасининг 0(373)244-67-31 рақамли ишонч телефонларига хабар беришлари мумкинлиги таъкидлаб ўтилди.

31.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг