Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Лазерли нур тарқатгичларни олиб киришга уринган шахслар тўхтатиб қолинди
113
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 20 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси худудида лазерли нур тарқатгичларни ишлатишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 50-сонли Қарорига мувофиқ, лазерли нур тарқатгичларни олиб кириш ва сотиш тақиқланади.
Лазерли нур тарқатгичларни олиб киришга уринган шахслар тўхтатиб қолинди

Аммо, лазерли нур тарқатгичларни олиб кириш тақиқланганлиги ва салбий оқибатлари тўғрисида доимий тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан, айрим фуқаролар томонидан лазерли нур тарқатгичларни олиб кириш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳамон содир этилмоқда.

Жумладан, “Урганч аэропорти” чегара божхона пости орқали “яшил” йўлакдан ҳаракатланиб келган фуқаролар Б.С. ва А.К.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар этиборини тортди ва ушбу шахслар белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, уларнинг юклари орасидан 1 дона “Green laser pointer” ва 2 дона "Flarx" ёзувли лазерли нур тарқатгич борлиги аниқланди.

Шунингдек, “Дўстлик” чегара божхона орқали қўшни давлатдан кириб келган фуқаро У.М. ҳам шахсий кўрикдан ўтказилганида, эгнидаги кийимларини чўнтакларидан йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган 1 дона "Danger lazer" ёзувли лазерли нур тарқатгич борлиги аниқланди. Ҳозирда мазкур ҳолатлар бўйича божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

31.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг