Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди
106
Заргарлик буюмларини мамлакатимизга яширинча олиб кирилишига қарши божхоначилар томонидан кескин кураш олиб борилмоқда.
Заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди

Хоразм вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан заргарлик буюмларининг божхона чегараларидан ноқонуний олиб ўтилишига қарши самарали кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, “Урганч аэропорти” чегара божхона пости орқали хориждан  Урганч шаҳрига учиб келган фуқаро А.У. “яшил” йўлак орқали ҳаракатланар экан, унинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди. Натижада, унинг юклари орасидан олиб кириш меъёридан ортиқча бўлган жами 82,15 грамм аёллар  кумуш тақинчоқлари борлиги аниқланди.

Шунингдек, “Шовот” чегара божхона пости орқали қўшни давлатдан кириб келган фуқаро Т.М. божхона ходимлари томонидан белгиланган тартибда холислар иштирокида божхона назоратидан ўтказилди.

Текширув жараёнида, ушбу шахс божхона ходимининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилмасдан ва декларацияламасдан, белгиланган меъёрдан ортиқча бўлган, оғирлиги 38,35 грамм тилла ва кумуш тақинчоқларни олиб келаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

31.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг