Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупция – келажакка таҳдид!
48
Келажак авлод вакилларига хар томонлама озод ва обод юрт қолдириш ҳар бир фуқаронинг Ватан олдидаги муқаддас бурчи ҳисобланади.
Коррупция – келажакка таҳдид!

Зеро қуш инида кўрганини қилганидай, ёшлар ҳам биз катталарнинг ортидан биз қилган ишларни давом эттирадилар.

Уларга ҳозирдан тўғри тарбия бериш, коррупцияга қарши соғлом иммунитетни шакллантириш мақсадида Андижон вилояти божхона бошқармаси шахсий таркиби ўртасида “Коррупция тўхта, мен оиламни танлайман” мавзусида профилактик учрашув ўтказилди.

Ўтказилган учрашувда бошқарма бошлиғи Э.Райхонов сўз олиб ҳар бир божхона ходимининг ҳалол меҳнат қилиши, ҳалол ризқ билан фарзандларини камолга етишини таъминлаши даркорлиги, соф орзулар йўлида собит қадам бўлиб тинимсиз меҳнат қилиши кераклигини таъкидлаб ўтди.

Биз ватанпарвар ва ўз касбига содиқ ҳар бир амалида миллат, ҳалқ манфаатларини кўзлайдиган ёшларни тарбиялабгина коррупция устидан ғалаба қозонишимиз мумкин.

31.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг