Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
32 минг АҚШ долларини ноқонуний олиб чиқмоқчи бўлган шахс тўхтатиб қолинди
168
Нақд хорижий валюталарни яширинча олиб чиқишга бўлган уринишлар божхоначилар томонидан ўз вақтида бартараф этилмоқда.
32 минг АҚШ долларини ноқонуний олиб чиқмоқчи бўлган шахс тўхтатиб қолинди

Жумладан, Тошкент халқаро аэропорти орқали хорижга йўл олган фуқаро “қизил” йўлак орқали ҳаракатланар экан, унинг юклари белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди.

Натижада, унинг юклари орасида божхона декларациясида кўрсатилмаган  ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган 32 минг АҚШ доллари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

1.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг