Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар “мато” операциясини фош этишди
341
Божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлаш мақсадида товарларнинг ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатура кодларини нотўғри қўллашга оид ҳолатларга қарши божхоначилар самарали кураш олиб боришмоқда.
Божхоначилар “мато” операциясини фош этишди

Жумладан, Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан навбатдаги қинғирлик фош этилди.

Яъни пойтахтимизда фаолият олиб бораётган масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига хориждан келтирилган, бўялган матолар товари декларацияда кўрсатилган омборга эмас, бошқа омборда сақланаётгани божхоначилар эътиборини тортди ва белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Текширув давомида, контейнерлардаги товарлардан намуналар олиниб, Божхона экспертизаси ва ТИФ ТНни юритиш бошқармасига ҳолатга ойдинлик киритиш учун жўнатилди.

Экспертиза хулосаларига биноан, контейнерларда ҳужжатларда кўрсатилганидек бўялган матолар товари эмас, балки, синел матолар сақланаётгани маълум бўлди.

Ҳозирда умумий қиймати 6,1 миллиард сўмлик товарлар вақтинча сақловга олиниб, ҳолат юзасидан божхоначилар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

1.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг