Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
3,6 килограмм «марихуана» сақланаётган хонадон фош этилди
135
Божхона органлари томонидан гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний айланмасига қарши кескин кураш олиб борилмоқда.
3,6 килограмм «марихуана» сақланаётган хонадон фош этилди

Жумладан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши курашиш бўлими Давлат хавфсизлиги хизмати ходимлари билан ўтказган тезкор тадбири давомида гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Тезкор тадбир давомида Бухоро шаҳрида пиёда ҳаракатланиб кетаётган фуқаро С.Д. тезкор гуруҳ вакиллари томонидан тўхтатилиб холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада унинг ёнида 3 дона гугурт қутисига жойланган марихуана гиёҳвандлик моддалари борлиги аниқланди.

Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаро Н.А. ҳам белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди.

Натижада, фуқаро Н.А.нинг чўнтакларида 3 та пакетчаларга ва 2 та гугурт қутиларига солинган марихуана гиёҳвандлик моддалари борлиги аниқланди.

Тезкор тадбир давомида ушбу иккала шахсдан жами 36,17 грамм марихуана гиёҳвандлик моддаси ашёвий далил сифатида олинди.

Вобкент туманида ўтказилган яна бир тезкор тадбир давомида, фуқаро И.Қ.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилди. Натижада ушбу шахс ўз яшаш хонадонида, 3 кг. 618 граммдан ортиқни ташкил этувчи марихуана гиёҳвандлик воситасини сақлаётганлиги ва 32 туп каннабисни етиштираётгани маълум бўлди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

1.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг