Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ласеттида нималар яширилган эди?!
149
Юртимиз ҳудудига сифати кафолатланмаган маҳсулотларни яширин йўллар билан олиб киришга бўлган уринишларга божхоначилар томонидан самарали кураш олиб борилмоқда.
Ласеттида нималар яширилган эди?!

Хусусан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида ана шундай қинғирликка чек қўйилди. Жумладан, тезкор тадбир давомида “Водил-Фарғона” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро Қ.Н. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашина белгиланган тартибда тўхтатилиб, холислар иштирокида текширилди.

Натижада, автомашина салони ва юкхонасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 12,5 миллион сўмлик парфюмерия маҳсулотлари борлиги аниқланди.   

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

1.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг