Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Фарғонада божхона назоратидан қочишга уринган шахс тўхтатиб қолинди
347
Фарғона вилоят божхона бошқармаси “Фарғона” чегара божхона пости орқали аҳоли асосан вилоятнинг Сўх ва Фарғона туманларидаги Шоҳимардон ва Ёрдон қишлоқларига ўтади.
Фарғонада божхона назоратидан қочишга уринган шахс тўхтатиб қолинди

Фарғона вилоят божхона бошқармаси “Фарғона” чегара божхона пости орқали аҳоли асосан вилоятнинг Сўх ва Фарғона туманларидаги Шоҳимардон ва Ёрдон қишлоқларига ўтади.

Айни ёз чилласида ушбу сўлим гўшаларга асосан дам олувчилар йўл олишларини инобатга олинса, пост орқали ҳаракатланувчи жисмоний шахслар ҳам, транспорт воситалари оқими ҳам сезиларли равишда ошади.  Бу эса ўз навбатида божхона ва чегара ходимларидан янада ҳушёр ва сергак бўлишни талаб этади. 

“Фарғона” чегара божхона постида содир бўлган навбатдаги қоидабузарлик ҳолатида эса қонунбузар шахс постдаги айни гавжумликдан устомонлик билан фойдаланишга уринди.

 Қўшни давлатдан республикамизга кириб келаётган фуқаро Э.Ш ўзи бошқарувидаги юк автомашинасида божхона назорати ҳудудига кириб келиб, юк автомашиналарини божхона назоратидан ўтказиш учун ихтисослашган йўлакка жойлайди.

Чегара божхона пости орқали ҳаракатланаётган фуқаролар гавжумлигини кўрган Э.Ш. қинғир режа тузади. Яъни, божхона ва чегара ходимларини кўзини шамғалат қилиб, божхона назоратидан ўтмасдан туриб, постдан чиқишга уринган пайтда пост ходимлари томонидан тўхтатиб қолинади.

Хўш, у нега бундай йўл тутди? Бунинг сабаблари эса юк автомашинаси холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилганида фош бўлди.

Қарангки, юк машинасига божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра тахминан 85 млн. сўмга баҳоланган 100 литр тормоз суюқлиги, 115 дона қоғоз қутиларга жойланган 66 турдаги 1193 дона автомашина эхтиёт қисмлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

10.08.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг