Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қўлбола усулда ясалган заргарлик буюмларини олиб чиқишга бўлган уриниш фойда бермади
88
Заргарлик буюмларининг мамлакатимиз ҳудудидан яширинча олиб чиқилишига бўлган уринишларга қарши божхоначилар томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Қўлбола усулда ясалган заргарлик буюмларини олиб чиқишга бўлган уриниш фойда бермади

Жумладан, “Тошкент” халқаро аэропорти орқали қўшни мамлакатга йўл олган фуқаролар А.О. ва Д.М.ларнинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахслар белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, ушбу шахслар эгнидаги кийимлари орасида декларацияда кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган, умумий қиймати 60 миллион сўмлик оғирлиги 202 грамм бўлган қўлбола усулда тилладан ишланган қуйма браслет, қуйма кулон ва қуйма бўлаклар борлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

1.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг