Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Учувчисиз учиш қурилмасини қонунга хилоф равишда олиб ўтишга бўлган уриниш фош бўлди
93
Учувчисиз учиш қурилмаларини юртиимзга яширинча олиб киришга бўлган уринишлар божхоначилар томонидан ўз вақтида бартараф этилмоқда.
Учувчисиз учиш қурилмасини қонунга хилоф равишда олиб ўтишга бўлган уриниш фош бўлди

Жумладан, “Урганч аэропорти” чегара божхона постига хориждан учиб келган фуқаро Б.Ж. “яшил” йўлакдан ҳаракатланар экан, унинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар этиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Текширув натижасида, унинг юклари орасида декларацияда кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган 1 дона учувчисиз учиш қурилмаси борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикасининг жорий йил 2 май куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-534-сонли Қонуннинг 1-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 2444-моддаси билан тўлдирилган бўлиб, учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш бўйича жиноий жавобгарлик белгиланган. Мазкур Қонуннинг 1-моддаси  2019 йил 4 ноябрдан амалга киритилади.

1.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг