Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қадимий тангаларни олиб чиқишга уринган шахс тўхтатиб қолинди
171
Бугунги кунда мамлакатимизда фуқароларнинг маданий бойликларни мамлакатимиз божхона чегараларидан яширинча олиб ўтишга бўлган уринишларига қарши божхона органлари ходимлари томонидан изчил чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
Қадимий тангаларни олиб чиқишга уринган шахс  тўхтатиб қолинди

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Даут-ата” чегара божхона постида божхоначилар томонидан ушбу пост орқали республикамиз ҳудудидан чиқиб кетаётган фуқаро О.П.га тегишли бўлган қўл юклари холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, унинг юклари орасида божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган ва йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ҳамда ҳеч қандай тегишли ҳужжатлари бўлмаган 3 дона Россия ҳамда 1 дона Араб тангалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

1.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг