Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Мамлакатимиз ҳудудига учувчисиз учадиган аппаратларни ноқонуний олиб кириш бўйича жавобгарликнинг кучайтирилганига доир
229
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 26 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳаво бўшлиғида учувчисиз учиш аппаратларидан рухсатсиз фойдаланишнинг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 322-сонли қарорига мувофиқ мамлакатимиз ҳудудига учувчисиз учиш аппаратларини олиб кириш тақиқланган.
Мамлакатимиз ҳудудига учувчисиз учадиган аппаратларни ноқонуний олиб кириш бўйича жавобгарликнинг кучайтирилганига доир

Аммо, амалдаги тартибларга риоя қилмаган ҳолда республикамиз ҳудудига айрим фуқаролар томонидан учувчисиз учиш аппаратларини ноқонуний олиб кириш билан боғлиқ кўплаб ҳолатлар қайд этилмоқда.

Масалан, божхона органлари томонидан ўтган   2018 йилда жами 47 та ҳолатда 50 дона, жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида эса 41 та ҳолатда 45 дона  учувчисиз учиш аппаратларини ноқонуний олиб кириш билан боғлиқ қонунбузарликлар аниқланган.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 май куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонунининг 1-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2444-моддаси билан тўлдирилиб, унга кўра учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш бўйича жиноий жавобгарлик белгиланган.

Мазкур Қонуннинг 1-моддаси расман эълон қилингандан кейин 6 ойдан сўнг, яъни 2019 йил 4 ноябрдан амалга киритилади.

Учувчисиз учадиган аппаратларни, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ушбу ҳаракатларни содир этган шахс, агар у учувчисиз учадиган аппаратларни, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини ўз ихтиёри билан топширса, жавобгарликдан озод қилинади.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда фуқароларни мазкур қонун талабларига тўлиқ риоя қилишга чақирамиз.

2.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг