Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Яширинча олиб келинаётган 1446 дона сифати кафолатланмаган тиббиёт анжомлари тўхтатиб қолинди
84
Божхона органлари томонидан божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Яширинча олиб келинаётган 1446 дона сифати кафолатланмаган тиббиёт анжомлари тўхтатиб қолинди

Жумладан, “Тошкент” халқаро аэропортига хориждан учиб келган фуқаро Р.М. “қизил” йўлакдан ҳаракатланар экан, унинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди.

Натижада, унинг юклари орасидан сифати кафолатланмаган  ва тегишли  ҳужжатлари бўлмаган, декларацияда кўрсатилмаган ҳамда божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган умумий қиймати 9,5 миллион сўмлик 1446 дона тиббиёт анжомлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

2.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг