Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Вагон печкаси остига нима яширилган эди?
236
Божхоначилар сифати кафолатланмаган алкоголь маҳсулотларининг республикамиз ҳудудига ноқонуний йўллар билан олиб кирилишига қарши тизимли равишда кураш олиб боришмоқда.
Вагон печкаси остига нима яширилган эди?

Яқинда Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Қорақалпоғистон” темир йўл чегара божхона пости ходимлари юртимизга кириб келган фуқаро Ж.В.нинг юкларини белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказишди.

Натижада, ушбу фуқаро божхона ходимининг оғзаки сўровида айтмасдан ҳамда йўловчи божхона декларациясида кўрсатмасдан поезд вагонининг тепа қисми(плафон)га, шунингдек, вагон печкасининг пастки қисмида ёғочлар остига хуфёна тарзда яширган ҳолда, умумий қиймати 33 миллион сўмлик 66 литр вискиларни тижорат мақсадида олиб келаётганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича божхона органлари томонидан суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.

 

4.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг