Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Оёқ кийимга яширилган заргарлик буюмлари фош этилди
158
Заргарлик буюмларини мамлакатимизга яширин йўллар билан олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхоначилар томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Оёқ кийимга яширилган заргарлик буюмлари фош этилди

Жумладан, Самарқанд вилояти божхона бошқармасининг “Жартепа” чегара божхона пости орқали мамлакатимизга кириб келган фуқаро Б.М.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Унинг кирдикорини замонавий қурилмалар қисқа фурсатда фош этди. Гап шундаки, ушбу шахс оёқ кийимининг товон қисми ичига умумий қиймати 13,7 миллион сўмлик 93 грамм тилладан ясалган заргарлик буюмларини яширганлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

4.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг