Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Трамадолни яширинча олиб ўтишга уриниш фош этилди
177
Мамлакатимизда муомаласи чекланган дори воситаларини юртимизга яширинча олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхоначилар томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Трамадолни яширинча олиб ўтишга уриниш  фош этилди

Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг “Сариосиё” чегара божхона постига  кириб келган фуқаро М.С. бошқарувидаги “VOLVO FH 42” автотранспорти белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. 

Текширув натижасида, автомашинада юкланган дори воситаларидан ташқари, ҳужжатларда кўрсатилмаган 5000 дона Трамадол дори воситаларини мамлакатимизга яширинча олиб кирилаётгани аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

4.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг