Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Арманистонлик божхоначилар Миллий кинология марказида таҳсил олмоқда
91
Арманистон Республикаси Давлат даромадлари қўмитасининг божхона хизмати ҳамда Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази ўртасида имзоланган икки томонлама шартнома асосида жорий йилнинг 29 октябрь кунидан Арманистон Республикаси божхона хизмати ходимлари учун марказда 2 ойлик инструкторлик ўқув курслари ташкил этилди.
Арманистонлик божхоначилар Миллий кинология марказида таҳсил олмоқда

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази фаолиятини янада такомиллаштириш  чора-тадбирлари тўғрисида” 1029-сонли қарори талабларига асосан, Миллий кинология маркази Жаҳон божхона ташкилотининг минтақавий кинология маркази мақомига эга бўлиб, шартнома асосида кинологларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ваколати берилган. Айнан юқоридаги ваколатлар доирасида Миллий кинология марказида ҳамкорлик талабларига биноан ўқув дарслари ташкил қилинди.

Ўқув машғулотлари тасдиқланган ўқув режаси асосида Миллий кинология маркази ва Божхона инстутутининг малакали мутахассислари томонидан олиб борилмоқда. Берилаётган амалий ва назарий дарслар Арманистонлик божхоначиларда катта қизиқиш уйғотиши билан бирга уларда ўз касбларининг янги имкониятларни кашф этди.

Ўқув курси якунида уларга Миллий кинология марказида 2 ойлик ўқиш курсини якунлаганлари тўғрисида сертификат берилади.

4.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг