Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар 1,2 млрд. сўмлик газламаларнинг ҳужжатларда сохталаштирилганлигини фош қилишди
346
Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан божхона тўловларидан бўйин товлашга уринган шасхлар фош этилди.
Божхоначилар 1,2 млрд. сўмлик газламаларнинг ҳужжатларда сохталаштирилганлигини фош қилишди

“Сайхун” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида “А.С.Р.” МЧЖ томонидан хориждан келтирилган 2 турдаги 30 тонна (ёки 42.7 минг метр узунликдаги) матоларни божхона кўригидан ўтказиш давомида уларнинг ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатурасидаги кодлари ўзгартирилганлиги аниқланди.

Аслида  тукли матолар ҳисобланган мазкур газламалар ҳужжатларда рангли иплардан тайёрланган трикотаж матолар сифатида таснифланган. Бу эса табиийки божхона тўловларининг тўғри ва тўлиқ ҳисобланишига тўсқинлик қилади.

Ҳозирда ушбу товарлар вақтинча сақловга олинган бўлиб, дастлабки, ҳисоб-китобларга уларнинг умумий қиймати жами 1,2 млрд. сўмдан ошади.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан қўмита томонидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

4.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг