Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Спарк”ка юкланаётган 140,5 миллион сўмлик телефонлар фош бўлди
307
Товар-моддий бойликларини яширин йўллар билан олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
“Спарк”ка юкланаётган 140,5 миллион сўмлик телефонлар фош бўлди

Жумладан, “Тошкент” халқаро аэропорти божхоначилари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида хориждан учиб келган фуқаро М.А. олдиндан кузатувга олинди ва автотураргоҳдаги “Спарк” русумли автоулови ёнида ноқонуний йўллар билан олиб кирилган телефонларни йиғиб олаётган вақтида тезкор гуруҳ ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ушбу шахс текширилганида, унинг автомашинасидан умумий қиймати 140,5 миллион сўмлик 11 дона Iрhone-11”, 17 дона атир ва электрон қўл соатлари мавжудлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

5.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг