Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияни олдини олиш барчамизнинг – муқаддас бурчимиздир
37
Наманган вилояти божхона бошқармасида вилоят прокуратураси бўлим прокурори А.Сиддиқов, вилоят солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи Ш.Тожибоев иштирокида вилоятдаги ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари, тадбиркорлик субъектлари иштирокида “Коррупцияни олдини олиш барчамизнинг муқаддас бурчимиздир” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида бошқарманинг Ўз хавфсизлик гуруҳи ходими Ҳ.Ҳасанов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг божхона тизими ҳозирги кунда мамлакатимизнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминловчи,  ички бозорни ҳимоя қилувчи давлат органи ҳисобланишини, ҳозирги кунда, божхона ходимлари Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиб, республикамиз ҳудудига қурол-яроқ, гиёҳванд моддалар, диний экстремистик адабиётлар ва сифатсиз товар-моддий бойликларини кириб келишини олдини олиш билан бирга, стратегик аҳамиятга эга бўлган хом ашёлар, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа тарихий аҳамиятга эга бўлган ёдгорликларнинг ноқонуний олиб чиқилишининг  олди  олинаётганлигини алоҳида таъкидлади.

Тадбир давомида Наманган вилояти прокуратураси бўлим прокурори А.Сиддиқов сўзга чиқиб, коррупцияга қарши курашиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири эканлиги, муҳтарам Президентимиз томонидан имзоланган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг аҳамияти, ушбу жиноят учун Жиноят кодексида жавобгарлик масалалари оғирлаштирилганлигини эслатиб ўтди.  

Давра суҳбати сўнггида тадбиркорларга божхона соҳасидаги қонунбузилиши ҳолатлари гувоҳи бўлганида Давлат божхона қўмитасининг қисқа рақамли “11-08” ва Наманган вилояти божона бошқармасининг 69-234-33-01 рақамли ишонч телефонларига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

5.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг