Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Вагон остига яширилган “Марихуана” фош қилинди
128
Қонунчилигимизда гиёҳвандликка оид жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга чек қўйиш, бу борада ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлиги, гиёҳвандликка чалинган шахсларни даволаш ва бошқа муҳим масалаларнинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланган.
Вагон остига яширилган “Марихуана” фош қилинди

Мамлакатимизда наркотик моддалар савдоси ва истеъмолига қарши кескин чоралар кўрилаётган бўлса-да, ҳаётга енгил-елпи кўз билан қаровчи айрим ёшларнинг ҳамон бу оғу комига тушиб қолаётгани ачинарлидир. Бу иллатнинг авж олишида эса наркокурьерларнинг алоҳида “ҳисса”си бор.

Яқинда Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Бекобод” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан қўшни давлатдан “Бекобод” темир йўл бекатига кириб келган темир йўл поезди таркиби хизмат ити ёрдамида кўздан кечирилганида, дон маҳсулотларини ташишга мўлжалланган вагон остига қора рангли целлофан пакетга ўралган 15,2 грамм қуруқ ҳолдаги “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси яширилганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

8.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг