Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Беркитилган микрофлешкалар “кўриниб қолди”
168
Товар-моддий бойликларни ноқонуний равишда юртимизга олиб киришга уриниш билан боғлиқ навбатдаги қонунбузарлик ҳолати божхона ходимлари томонидан фош этилди
Беркитилган микрофлешкалар “кўриниб қолди”

Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган С.М. исмли шахс белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, мазкур шахс кийимининг чўнтаклари ичидан декларацияланмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган, яширинча олиб кирилаётган салкам 50 миллион сўмлик турли ҳажмлардаги жами 699 дона “Micro SD”номли микрофлешкарталар борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

8.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг