Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жамоатчилик кенгаши Самарқандда бўлди
191
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши вакиллари 17-19 сентябр кунлари Самарқанд вилоятида бўлиб, бир қатор божхона постлари фаолиятини таҳлилий ўрганиб чиқишди.

Жамоатчилик кенгаши аъзолари “Жартепа” чегара божхона пости ва “Улуғбек” ва Самарқанд ташқи иқтисодйи фаолият божхона постларида бўлишди.

Ўрганишлар давомида асосий эътибор божхона органлари тузилмаларида фуқаролар ва тадбиркорлар учун яратилган шарт-шароитлар, жорий этилган қулайликларга қаратилди.

Шунингдек, божхона постларида хизмат олиб бораётган ходимларнинг  Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ташаббуси ва раҳбарлиги остида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятидан қанчалик хабардор эканлиги ҳам атрофлича ўрганилди.

Тизимда таъмагирлик ва коррупция ҳолатларини содир  этилишининг олдини олиш, хизмат интизоми ва кийим-бош кийиб юриш қоидаларига риоя этиш, умумий ва ҳарбий билим савиясини доимий ошириб бориш, ходимларнинг муомала маданиятини янада яхшилаш каби масалаларга ҳам эътибор қаратилди.

Таҳлилий ўрганиш жараёнида ходимлар билан юртимизда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар уларда божхоначиларининг ролини оширишга ундайдиган  маънавий-маърифий суҳбатлар ўтказилди.

Таҳлилий ўрганишлар якунида Жамоатчилик кенгаши томонидан тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.

Хусусан, йирик хажмли инспекцион назорат комплексларида божхона кўрикларини амалга оширираётган ходимларни нурланишдан ҳимояловчи махсус кийим-кечаклар билан таъминлашни кучайтириш, доимий яшаш жойидан 100 км. узоқликда хизматни давом эттираётган ходимлар учун ҳам ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсация тўлашни йўлга қўйиш каби таклифлар шулар, жумласидандир.

Мазкур таклиф ва тавсиялар Давлат божхона қўмитаси Раҳбариятига кўриб чиқиш учун такдим қилинди.

 

20.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг