Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси – устувор вазифа
714
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан Тайлоқ тумани “Тайлоқ педагогика колежи” биносида “Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш муҳим вазифа ҳамда уларга йўл қўймаслик” мавзусида профилактик мазмундаги учрашув бўлиб ўтди.
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси – устувор вазифа

Тадбирда Самарқанд вилояти божхона бошқармаси вакиллари, “Ёшлар иттифоқи” раиси ўринбосари ҳамда вилоят ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Суриштирув ва маъмурий амалиёт бўлими бош инспектори Ф.Ахроров учрашувни очиб, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, профилактикада ижобий натижаларга эришишда аҳолининг ҳуқуқий билими ва маданиятини ошириш муҳим ўрин тутишини таъкидлаб ўтди.

Тадбирда кун тартибидаги масала юзасидан “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонун мазмун-моҳияти ва Давлат божхона хизмати органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги ваколатлари билан таништириб ўтилди.

Жумладан, йиғилишда ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик маданиятини шакллантириш, ҳуқуқий нигилизмга барҳам бериш ва фуқароларнинг қонунга итоаткорлик хулқ-атворини оммалаштириш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа давлат идоралари ва ташкилотларида “очиқ эшиклар куни”ни ташкил этиш орқали тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Учрашув давомида қатнашчиларга божхона назорати давомида аниқланган ҳуқуқбузарликлар асосида тайёрланган “тезкор лавҳалар” намойиш этилди.

Шунингдек, иштирокчиларга ДБҚнинг 11-08 рақамли “Ишонч телефонлари” тўғрисида маълумотлар берилиб, улар божхона қонунчилиги бузилишига доир тезкор маълумотлар, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга доир мурожаатлар учун мўлжалланганлиги тушунтирилди.

Умуман олганда, учрашув давомида муҳокама этилган масалалар иштирокчиларда қизиқиш уйғотди ва иштирокчилар томонидан томонидан берилган саволларга батафсил жавоблар берилди.

 

9.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг