Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ахборот хизматлари фаолияти янада ривожлантирилади
78
Гулистонда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Сирдарё вилояти бошқармаси ҳамкорлигида “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш миллий тизимининг ташкилий-ҳуқуқий асослари” мавзусида семинар ташкил этилди.
Ахборот хизматлари фаолияти янада ривожлантирилади

Семинарда иштирокчилар эътиборига Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонуни ҳақида тушунчалар берилди. Шунингдек, “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш: ҳуқуқлар ва мажбуриятлар” мавзусида маърузалар қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июнда қабул қилинган “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар ва бу борадаги навбатдаги вазифалар ҳам кўриб чиқилди.

Бугунги кунда вилоятда ҳокимликлар, идора, ташкилот ва корхоналарнинг жами 54 та ахборот хизмати фаолият кўрсатиши ва бу кўрсаткич яқин орада 70 тага етиши Сирдарё вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Фарҳод Боқиев томонидан маълум қилинди.

Айни пайтда семинарлар ташкил этиш орқали ахборот хизматлари ходимларининг малакаси оширилмоқда. Бугунги семинарда бундай тадбирларни ҳудудларда ўтказишга ва энг намунали ахборот хизматлари фаолиятини ўрганган ҳолда ўзаро тажриба алмашишга келишиб олинди.  

Очиқ мулоқот тарзида ўтган семинарда қатнашчилар томонидан ахборот хизматлари фаолиятини янада ривожлантириш билан боғлиқ кўплаб таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

           

9.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг