Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
7,2 килограмм гиёҳвандлик моддалари сақланаётган хонадон фош этилди
230
Гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхоначилар томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
7,2 килограмм  гиёҳвандлик моддалари сақланаётган хонадон фош этилди

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда Қуйичирчиқ туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида мазкур туманда истиқомат қилувчи фуқаро Х.А.нинг дала ҳовлиси белгиланган тартибда, холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу ҳовлида соф оғирлиги салкам 7,2 кг. марихуана, 167 дона илдизсиз ҳолдаги “каннабис” ўсимлиги, шунингдек, оғирлиги  салкам 2,48 гр. бўлган “ёғ аралашмали марихуна” борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

11.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг