Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қоракўл териларини яширинча олиб чиқиш режаси чиппакка чиқди
200
Божхона органлари томонидан божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши тизимли равишда кескин кураш олиб борилмоқда.
Қоракўл териларини яширинча олиб чиқиш режаси чиппакка чиқди

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Қорақалпоғистон” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан хорижга йўл олган поезд вагонлари таркиби белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, мазкур поезд вагонларининг бирида тамбур ёнидаги раковина тагига умумий қиймати 20,3 миллион сўмлик 29 дона қоракўл терилари яширилган ҳолда, ноқонуний олиб кетилаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

11.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг