Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳуқуқий тарғибот бўйича тадбир ўтказилди
431
Маълумки, божхона органлари томонидан фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, божхона ва бошқа турдаги қонунбузарликларга қўл урмаслик, бу каби қоидабузарликларни барвақт олдини олиш юзасидан қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу борада вилоят Адлия ва ички ишлар бошқармаси ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини раислари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Ҳуқуқий тарғибот бўйича тадбир ўтказилди

Мазкур йўналишда навбатдаги тадбир Муборак тумани Адлия бўлими ҳамда ҳудудлардаги масъул божхона ходимлари билан ҳамкорликда туманда жойлашган “Ёшлик” Маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилди.

Тадбирда ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи фуқаролар иштирок этиб, унда масъуллар томонидан коррупцияни олдини олиш ва унинг аянчли оқибатлари, гиёҳвандлик воситаларининг инсон соғлиғи ва жамиятга салбий таъсири, диний экстремизм, одам савдоси, ёшларни турли ёт ғоялар оқимига тушиб қолишини олдини олиш масалалари юзасидан батафсил тушунчалар бериб ўтди.

– Ўтказилаётган бу каби учрашувлардан асосий мақсад мамлакатимиз аҳолисини ҳуқуқий билимини ошириш билан бир қаторда, уларни ҳушёрликка ва огоҳликка чорлашдан иборатдир – дейди “Муборак” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости бошлиғи Р.Қосимов.

Учрашув якунида эса йиғилиш иштирокчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга соҳа мутахассислари томонидан жавоб олишди.

 

11.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг