Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сирдарёда профилактик тадбир ўтказилди
522
Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарлик профилактикасини амалга ошириш борасида божхона ходимлари фаол иш олиб бормоқдалар.
Сирдарёда профилактик тадбир ўтказилди

          Шу сабабли ҳуқуқбузарлик профилактикасига доир қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, уларнинг ижроси юзасидан бажарилиши  лозим бўлган  вазифалар  юзасидан  Сирдарё вилоят божхона бошқармасида бугунги кунда тегишли  тадбирлар  амалга  оширилмоқда.

Жумладан, 2018 йилнинг ўтган  даври  мобайнида бошқарма, божхона постлари, ҳокимият, олий ва ўрта таълим муассасаларида, бошқа идора ва ташкилотларда тадбиркорлик субьектлари, кичик ва ўрта бизнесс вакиллари, ТИФ қатнашчилари ва божхона расмийлаштируви бўйича мутахасислар иштирокида 55 марта, чегара ҳудудларида яшовчи МФЙ фаоллари ва аҳоли, шунингдек чегара божхона постлари орқали ҳаракатланадиган фуқаролар ва жамоатчилик билан 50 дан зиёд учрашув, семинар  ва  давра  суҳбатлари  ўтказилди.

          Ўтказилаётган тадбирлар давомида тадбиркорлар ва фуқароларга мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятининг тўсқинликсиз амалга оширилишини таъминлаш, бизнес юритиш учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш ва республиканинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ислохотлар олиб бормоқдалиги  тушунтириб  берилмоқда.

          Яқинда “Сайхун” ташқи иқтисодий фаолият постида тадбиркорлар ва божхона расмийлаштируви бўйича мутахасислар иштирокида “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 8 январдаги “Фуқаролар ва жамот ташкилотларини ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишда фаол иштироки учун рағбатлантириш тртиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори мазмун-моҳияти бўйича давра суҳбати ўтказилди.

          Тадбир давомида иштирокчиларига божхона қонунчилигидаги ўзгаришлар, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш учун берилаётган имтиёзлар, амалга оширилаётган  ислоҳотлар, ҳар бир фуқаро билиши зарур бўлган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги, “Хуқуқбузарликлар профлактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги, “Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, “Ташқи бозорларда маҳаллий маҳсулотларни рақаботдошлигини таъминлаш ва экспортини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субьектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида”ги Қонунлар мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Шунингдек йиғилиш иштирокчиларига товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтиш тартиб-қоидалари, божхона расмийлаштируви учун зарур ҳужжатлар, ундириладиган импорт божи, акциз солиғи, қўшимча қиймат солиғи ставкалари юзасидан  тушунтиришлар  берилди.

                                                                        

Сирдарё вилояти  

божхона бошқармаси  

Ахборот хизмати

11.08.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг