Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупция – жамият кушандаси мавзуcида тарғибот тадбири бўлиб ўтди
102
Бугунги кундаги глобаллашув жараёни ҳар бир фуқародан ижтимоий фаоллик, маънавий юксакликни талаб этмоқда. Шу боис аҳолининг ҳуқуқий маданиятини кўтариш ва ҳуқуқий тарбиясини яхшилаш бўйича давлат сиёсатини самарали амалга ошириш учун мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор яратилган.
Коррупция – жамият кушандаси мавзуcида тарғибот тадбири бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида белгиланганидек, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши, жамиятнинг маънавий янгиланиши, жаҳон ҳамжамиятига қўшилишини таъминлайдиган ҳуқуқий демократик давлат ва очиқ фуқаролик жамияти барпо этилмоқда. Бу жараёнда эса жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш талаб этилади.

Бу борада давлат раҳбари томонидан қабул қилинган “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони ижроси доирасида вилоят божхона бошқармаси, 9203-ҳарбий қисм қўмондонлиги, Урганч шаҳар ҳарбий прокуратураси, Хива тумани ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда “Оқёп” маҳалласи чегараолди ҳудудлардаги аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш мақсадида “Юксак ҳуқуқий маданият – мамлакат тараққиёти кафолати”. “Коррупция – жамият кушандаси” мавзуларида профилактик тадбир ўтказилди.

Тадбир иштирокчилари томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурларининг мазмун-моҳияти, божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш тартиби, давлат чегараси орқали ҳаракатланиш қоидалари ва ушбу йўналишда аниқланган ҳуқуқбузарликлар тўғрисида маълумотлар берилди. 

Шу билан бирга, иқтисодиётни янада ўстириш, халқ фаровонлигини ошириш, мамлакатда инвестиция муҳитини яхшилаш борасидаги стратегик вазифаларни ҳал этиш коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш ҳамда коррупция кўринишларининг сабабларини бартараф этиш бўйича янги тизимли чоралар кўрилаётганлиги таъкидланди.

Шунингдек, вилоят божхона бошқармаси ходимлари томонидан “Божхона маъмуриятчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳамда куни кеча қабул қилинган “Жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун товарларни олиб ўтиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент қарори мазмун-моҳияти тушунтириб берилди.

Тадбир давомида фуқаролар томонидан йўлланган саволларга мутасаддилар батафсил жавоб беришди. Иштирокчиларга Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 ҳамда бошқарманинг (362) 224-59-20-рақамли ишонч телефонларига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

11.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг