Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар йирик миқдордаги пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасини фош этишди
234
Янги йил яқинлашгани сари байрам шукуҳи билан бирга барчамиз учун ёқимсиз ҳолатларни келтириб чиқарувчи – пиротехника воситалари ҳам кўпайиб қолади. Тўсатдан бўладиган қасир-қусур ёш бола тугул катта ёшдаги одамни ҳам эсанкиратиб қўяди. Ана шундай ёқимсиз пақилдоқларга қарши божхоначилар тизимли равишда кураш олиб бормоқдалар.
Божхоначилар йирик миқдордаги пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасини фош этишди

Жумладан, Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси  ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.А. бошқарувидаги автомашина кузатувга олинди ва автоулов белгиланган тартибда холислар иштирокида назоратдан ўтказилди.

Натижада, автомашина юкхонасида умумий қиймати 78,5 миллион сўмни ташкил қилувчи 67 290 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жавоҳир Караматов

ДБҚ Ахборот хизмати катта инспектори

13.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг