Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Сайлов - 2019” тарғиботида божхоначилар ҳам фаол иштирок этишмоқда
277
Мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён - Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман шаҳар кенгашларига ўтказиладиган навбатдаги сайловлар олдидан жойларда тарғибот ишлари кенг амалга оширилмоқда.
“Сайлов - 2019” тарғиботида божхоначилар ҳам фаол  иштирок этишмоқда

Мазкур сиёсий тадбирни юқори савияда ўтказиш юзасидан Сурхондарё вилояти Болдир темир йўл чегара  божхона пости ходимлари ва Халқ депутатлари Музработ туман кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссия раиси Абдусалом Йўлдошов, Музробот суди раиси Ўткир Тожиев Музработ ижтимоий-иқтисодий касб-ҳунар коллежи талабалари билан биринчи маротаба овоз берувчи ёшларнинг фаоллигини ошириш, сиёсий билим даражасини юксалтириш  юзасидан учрашув ўтказишди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикасида сайлов ўтказиш тартиби, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 25 июндаги ЎРҚ-544-сонли Қонун билан қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Сайлов Кодекси” га асосан амалга оширилиши  ва ушбу Кодекснинг мазмун моҳияти тўғрисида ёшларга маълумот берилди.

Шунингдек, тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, халқ депутатлари, вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишини ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хоҳиш-иродаси эркин билдирилишини таъминловчи кафолатларни белгилашлари юзасидан тушунтиришлар берилди

 

13.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг