Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Андижонда сайлов қонунчилиги бўйича тарғибот ўтказилди
85
Жорий йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига, Халқ депутатлари вилоят, туман-шаҳар кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловлар олдидан Аниджон вилояти божхона бошқармаси, вилоят адлия бошқармаси ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар билан тизимли тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Андижонда сайлов қонунчилиги бўйича тарғибот ўтказилди

Хусусан, Андижон вилоят божхона бошқармасида вилоят Адлия бошқармаси мутахассислари иштирокида ана шундай тарғибот семинар-тренинги ўтказилди. Унда асосий эътибор сайлов қонунчилигидаги сўнгги ўзгаришлар ва муҳим жиҳатларга қаратилди.

Мазкур сиёсий тадбирда божхоначилар хам ўзларининг фуқаровий бурчларини бажариб, бу билан юртимиз келажагининг янада камол топишига хисса қўшадиган муносиб номзодларга овоз беришлари лозим.

Семинар-тренингда иштирокчиларга берилган маълумотларни мукаммал ўзлаштириб, келгусида бўлиб ўтадиган сайлов жараёнларида амалиётга қўллаш, сайловда фаол иштирок этиш, қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўймаслик юзасидан тавсиялар берилди.

13.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг