Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Дўстлик” чегара божхона постида меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди
91
Маълумки бугун барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг туб замирида инсон манфаатлари ётмоқда.

Кундан-кун ривожланиш сари дадил қадам ташлаётган юртимиз божхона чегараларида ҳар куни минглаб фуқаролар ҳаракатланмоқдалар. Уларнинг қайсидирлари ўзининг ота-онаси, қону-қариндошларининг олдига борсалар, қайсидирлари ўзининг бошқа юмушлари билан банд.

Фуқароларнинг иш билан бандлигини таъминлаш ва бу масаланинг ечимини излаш, топиш ҳар бир давлат хизматчисининг халқ олдидаги бурчларидан биридир.

Ана шу бурчга садоқат ила, фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, уларга вилоят, шаҳар ва ўзлари яшаб келаётган туманлардаги муассаса ташкилотлардаги бўш иш ўринлари, ойлик маошлари ҳамда иш вақти хақида тўла маълумот бериш, пировардида божхона қонунчилиги бузилиши ҳолатларини олдини олиш, фуқароларни иш билан таъминлаш мақсадида Андижон вилоят ҳокимлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари худудий бўлими билан ҳамкорликда Андижон вилояти божхона бошқармаси тасарруфидаги Дўстлик чегара божхона постида “Меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди.

Ҳар бир қилинган хайрли ишнинг натижаси яхшилик билан тугаганидай, “Дўстлик” чегара божхона постида ташкил этилган “Меҳнат ярмаркаси”га ҳам кўплаб фуқаролар қизиқиш билдирдилар. Шунингдек, қўлида ҳунари бўлган бир оила аъзолари яъни ота ва унинг икки нафар уста ўғиллари пойтахтимизда қад кўтараётган “Tashkent City”да ишлаш учун йўлланмани қўлга киритдилар. Булар қаторига ўзлари истиқомат қилаётган худудларидаги бўш иш ўринлари билан таъминланган бир неча фуқароларни ҳам мисол келтиришимиз мумкин.

Инсон ўз Ватанида, Ватан ичра ўзининг мўъжазгина хонадонида фарзандлари қучоғида, кўнгил хотиржамлигида ҳалол меҳнат қилиб, яратганнинг етказиб турган ризқига шукроналик келтириб яшашига нима етсин.

    

13.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг