Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жайрон ўқув-тактик машғулотларида божхоначилар муносиб тақдирландилар
112
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фуқаро муҳофазаси институтида “Жайрон” номли кимёвий ва биологик террористик тусдаги таҳдидларни олдини олиш бўйича махсус-тактик машқи ўтказилди.

Тадбирда Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги,  Давлат хавфсизлиги хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Саноат хавфсизлиги Давлат қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги махсус бўлинмалари томонидан вужудга келган фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўйича амалий ҳаракатлари халқаро ташкилот кузатувчиларига намойиш этилди. 

Мазкур махсус-тактик машқида божхона органларига юклатилган вазифаларнинг бажарилиши намойиш этилди ҳамда жалб этилган куч ва воситалар тақдимоти ўтказилди.

Икки кун давом этган тадбир якунида фаол иштирок этган ташкилот вакилларига сертификат ва эсдалик совғалар топширилди.

15.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг