Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Эскини ямагунча, эсинг кетади!
224
Жиззах вилоятида ғишт ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни ният қилган корхоналардан бири аввал бошданоқ ўз фаолиятига қинғирликни аралаштиргани фош бўлди.
Эскини ямагунча, эсинг кетади!

Ишлаб чиқаришни йўлга қўйишда хориждан олиб кириладиган технологик ускуналарга божхона тўловларидан имтиёзлар қўлланилишини яхшигина билган корхона эгалари хориждан 120 минг АҚШ доллари қийматидаги ускуналарни олиб келишади.

Аммо, ҳужжатлардан “2019 йилда ишлаб чиқарилган” деб кўрсатилган ускуналарнинг божхона кўриги давомида бир зумда “миси” чиқди.

Эскирган, бўёқлари кўчиб, ҳаттоки, занглай бошлаган мазкур товарларни “янги” деб хаспўшлаш орқали “уддабурон”лар божхона тўловларидан салкам 230 млн. сўмлик имтиёзларни суистеъмол қилмоқчи бўлишгани аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

15.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг